Мурожаат мақомини текшириб кўринг

Эълон

Ҳурматли фойдаланувчи!

Энди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қилинадиган мурожаатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси - pm.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.
Жорий йил 25 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб- сайти орқали виртуал қабулга ёзилиш тўхтатилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг қабулига ёзилиш, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилиш эндиликда фақатгина бир сайт - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали амалга оширилади.
Бунинг учун pm.gov.uz манзилида жойлашган веб-сайтнинг 2-бўлим «ВАЗИРЛИК ВА ИДОРА РАҲБАРЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАДВАЛИ ВА УЛАРГА МУРОЖААТ ЮБОРИШ» саҳифасига ўтилади. Кейин эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини танлаб, вазир ва ўринбосарларининг фуқароларни қабул кунлари ҳақидаги жадвал билан танишиш мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва унинг ўринбосарлари қабулига онлайн тарзда ёзилиш «Мурожаат юбориш» саҳифаси орқали амалга оширилади.
Давлат идоралари раҳбарларининг ўз сайтларидаги онлайн қабулҳоналари ишини тугатиш давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, бир-бирини такрорловчи тизимларни қисқартириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш имконини беради.

Виртуал қабулхона манзилига келиб тушган мурожаатлар сони
Жами қабул қилинди : 1999